Сурияда АҚШ ва Россия зирҳли автомобиллари иштирокида можаро содир бўлди - видео

Сурияда АҚШ ва Россия зирҳли автомобиллари ҳаракатланиши вақтида содир бўлган можаро видеоси пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Интернетда Сурияда видеога олинган,  Россия ва АҚШ зирҳли машиналари иштирокида содир бўлган можаронинг видеоси пайдо бўлди, РИА Новости хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, воқеа Сурия шимоли-шарқидаги Қамишли шаҳри яқинида содир бўлган. Видеода Россия ҳарбий автомобиллари колоннаси ва 2та АҚШ бронемашинаси ҳаракатланаётгани акс этган. Россия бронемашинаси АҚШ зирҳли машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганда, у “Тигр”га йўл бермасдан йўл четига сиқиб чиқариб юборади. Шундан сўнг иккала автомобил ҳам тўхтайди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу воқеани изоҳламади. Россия томон хабарига кўра, бироз олдин, АҚШ ҳарбийлари ва маҳаллий аҳоли орасида можаро содир бўлган, АҚШ ҳарбийлари аҳолига қарата ўқ узган. Натижада 14 ёшли бола қурбон бўлган ва яна бир киши яраланган. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли АҚШ ҳарбий колоннаси йўлини тўсиб қўйган. Вазиятга Россия ҳарбийлари аралашиб, АҚШ ҳарбийлар колоннасини ҳуддудан чиқиб кетишини таъминлаган.