Россия Су-24 бомбардимончилари Идлибдаги террорчиларга зарба берди

Россия Су-24 бомбардимончилари Идлибда жойлашган террорчиларга зарба берди. Бунинг оқибатида бир дона танк, 6 дона БМП ва 5 дона пикап йўқ қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Россия Су-24 бомбардимончилари Идлибда жойлашган террорчиларга зарба берди. РИА Новости хабарига асосан.

Сурия аҳолиси америка аскарларини тошбўрон қилди - видео

“Гуруҳларнинг Сурия ҳудудига чуқур кириб боришига йўл қўймаслик учун Россия ҳаво-космик кучларининг СУ-24 самолётлари Сурия қўмондонлиги илтимосига биноан террорчи гуруҳларга қарши зарба берилди. Бу Сурия кучларига барча ҳужумларни муваффақиятли бостиришга имкон берди”, - дейилган баёнотда.

Зарба оқибатида бир дона танк, 6 дона БМП ва 5 дона пикап йўқ қилинди.

Олдинроқ ОАВ Дамашқ Идлиб вилоятидаги Саракиб ғарбидаги Нейраб қишлоғи атрофида туркпараст қўшинларнинг оммавий ҳужумини қайтарганини хабар қилган эди. Журналистларнинг сўзларига кўра, САР армияси рақиб аскарларини қисман йўқ қилишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, сурияликлар ҳеч қандай аҳоли пунктларини таслим қилмаган.

Душанба куни Сурия президенти Башар Асад Сурия армияси Анқара реакциясига қарамай Ҳалаб ва Идлиб вилоятларини озод қилишни давом эттиришини айтганди.