Афғонистон президенти сайловида "Янги афғон патриотлари" ғолиб чиқди - эксперт

Афғонистон президенти сайловида амалдаги президент Ашраф Ғани ғалаба қозонди, сайлов натижалари Америка ва ғарбий давлатлар томонидан тан олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Яқинда Афғонистонда бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги президент Ашраф Ғани ғолиб чиқди, мужоҳидлар қўмондони, доктор Абдулла Абдулла эса - мағлубиятга учради. Бу мамлакатда мужоҳидлар корпорацияси таъсири тугаганини билдиради, деди Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос Андрей Серенко.  

Ашраф Гани ғалаба қозонишининг сабаби эса – у ўз атрофида “учинчи кучни” тўплай олганидадир.

Ушбу кучлар ўтмишдаги ҳеч қандай тафовутларда иштирок этмаган на Совет иттифоқига қарши курашда, на Толибон сафида ёки мужоҳидлар сафида жанг қилмаган - афғон элитасидир. Улар 40-50 ёшли афғон зиёлилари бўлиб, уларнинг аксарияти яхши ғарбий билим  олишган. Улар Афғонистонга фойда келтирувчи ҳар қандай соғлом кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Мен уларни "янги афғон патриотлари" деб атадим", - дейди Серенко.

Ушбу одамлар бугунги кунда полиция, ҳарбийлар сафида ва сиёсатда муҳим лавозимларни эгаллаб, Афғонистон ҳаётида фаол иштирок этмоқда.    

Ашраф Ғани ўзининг ёши каттароқ бўлишига қарамасдан ўз атрофига ушбу истиқболли ёшларни жамлаб, уларни бошқара олди.

Афғонистонда энди коалиция ҳукумат бўлмайди. Собиқ коалиция аъзоларнинг кўпчиллиги энди янги ҳукуматдан ўзларига жой талаб қилишни бошлайди. Шунинг учун Абдулла Абдулланинг бугун жар солаётган, гщёки мамлакат ичида янги ҳукумат тузиш каби ваҳимали гаплари – янги ҳукуматдан ўзи учун каттароқ ўрин савдолашиб олишга қаратилган. Ашраф Ғанининг жамоасида бўлмаса ҳам унинг ёнида ёки бирор кучлироқ коалиция таркибида. Шунинг учун мен Афғонистонда яқин орада ҳеч қандай жиддий тўқнашувлар бўлмайди деб ишонаман, дейди эксперт.