ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Uzbekistan Airways АЖ тўртта Boeing самолётини сотувга қўйганини эълон қилди. Бу ҳақда авиакомпания сайтида хабар қилинди.
Компания бу авиапаркни янгилаш ва келгусида унификациялаштириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётганини тушунтирган.
Самолётларнинг нархи қанча?
Boing 757-200 UK-75701 (1999 й.) - 12 030 000 доллар, Boeing 757-200 UK 75702 (1999 й.) - 12 408 000 доллар.
Boeing 767-3 CBER UK-67007 (2003 й.) - 21 414 000 доллар, Boeing 767-3 CBER UK-67008 (2004 й.) - 22 362 000 доллар.