Туркия соҳилига етти метрли акула сузиб келди – балиқчилар ҳайратда

Эгей денгизи қирғоқларига сузиб келган етти метрли акула маҳаллий балиқчиларни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда видео интернетда тез тарқалмоқда.
Sputnik

Ижтимоий тармоқларда Эгей денгизининг шимолий қисмида жойлашган Сарос кўрфазидаги 7 метрли акула қирғоқ яқинига яқинлашгани акс этган видео пайдо бўлди.

Маълумки, бу денгизда бир нечта акула турлари яшайди, аммо уларнинг аксарияти одамларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШ қирғоқлари яқинида одамхўр-акулаларнинг тўплангани ҳақида хабар бергандик. Бу ҳолат океаншуносларни жуда ташвишга солганди. 

Катта оқ акула - дунёдаги энг катта йиртқич балиқлардан бири бўлиб, ўртача, бу тур акулалар узунлиги 4,7 метрга етади. Улар одамлар учун энг хавфли акулалар тури ҳисобланади.