Раҳбарлари пропискага илтимоснома киритадиган ташкилотлар сони кўпайди

Эндиликда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ўз ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискага киритиш бўйича илтимоснома кирита оладилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Қайд этилишича, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Икромов: прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига “қайд этиш” бирикмаси ишлатилади

Унга кўра раҳбарлари ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам киритилган.

Бундан ташқари, давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантиришга доир ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган Президент ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

Шунингдек, Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳам шу жумласидандир.