Москвада “Таблиғи жамоат” экстремистик ташкилоти етти аъзоси ушланди

ФХХ Москва ва Москва вилоятида “Таблиғи жамоат” ташкилотига аъзо бўлган Марказий осиёлик фуқароларни ушлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Москва ва Москва вилоятида "Таблиғи жамоат" халқаро диний экстремистик ташкилоти (Россияда тақиқланган ташкилот) аъзоларини ҳибсга олинди. Бу ҳақда ФХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Чегарани ноқонуний кесиб ўтган 13 қирғизистонлик қўлга олинди

Таъкидланишиа, уч нафар гуруҳ етакчи ва махфий ячейканинг тўрт нафар фаол аъзоси қўлга олинган. Улар ташкилотга фуқароларни жалб қилиш ишлари билан шуғулланган.  

Йиғилган фуқаролар орасида улар "Таблиғи жамоат" ғояларини тарқатишган.

Ячейкага марказий осиёлик мигрантлар аъзо бўлгани маълум бўлди. Тинтув вақтида уларда тақиқланган адабиёт ва ташкилотга тегиши атрибутика аниқланди.

Қўлга олинганларга нисбатан жиноий иш очилди.