Мирзиёев ва унинг рафиқаси Анқарада қандай кутиб олинди - фото

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни ташриф билан Туркияга келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни ташриф билан Туркияга келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

"Эсонбуға" халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Анқарада қандай кутиб олинди - фото

Бугун президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Анқарада қандай кутиб олинди - фото

Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Анқарада қандай кутиб олинди - фото