Чегарани ноқонуний кесиб ўтган 13 қирғизистонлик қўлга олинди

Қўлга олинган қирғизистонликлар Баткен вилояти Чекелик туманида ўзлари билмаган ҳолда Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишганини айтишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Чегарани кесиб ўтган 13 нафар қирғизистонлик Ўзбекистонда ушланди. Айни вақтда улар ватанига қайтарилди.

Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Қирғизистон фуқаролари 19 февраль куни Баткен вилоятининг Чекелик ҳудудида чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун қўлга олинди.

Икки томон музокаралари натижасида қонунбузарлар Қирғизистон чегарачиларига топширилди.