ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ички ишлар ўринбосари Азиз Икромов зиммасига янги ташкил этилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифаларини юклатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Икромов ИИВда ўз лавозим ва вазифаларини сақлаб қолган ҳолда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифаларини ҳам бажаради.
Генерал-майор Азиз Икромов ўтган йили ноябрь ойида ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.