Айрим шахслар учун Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилди

Россия Меҳнат вазирлиги фуқароликни соддалаштириштирилган тартибда олувчи касблар рўйхатини кенгайтирди. Улар орасида журналистлар ва ўқитувчилар ҳам бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишлари мумкин бўлган касб вакиллари рўйхатини кенгайтирди. Янги тасдиқланган рўйхатда 135 та касб (илгари 74 та бўлган) кўрсатилган.

Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда, жумладан, онкологлар, журналистлар ва ўқитувчилар олишлари мумкин. Рўйхат, хусусан, унга қатор тиббиёт мутахассисликлари киритилиши ҳисобига кенгайган.

Россия мамлакатдаги шифокорлар дефицитини мигрантлар ёрдамида ҳал қилмоқчи

Таъкидланишича, ушбу касб эгаларига минтақа ҳукуматининг таклифлари кўра фуқаролик соддалаштирилган тартибда тақдим этилади.

Қуйида рўйхатдаги барча касблар билан танишиш мумкин.

Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида юқори малакали хорижий мутахассислар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган меҳнат муддати 3 йилдан 1 йилгача қисқартирилган эди. Демак, соддалаштирилган тартибда паспорт олишга даъвогарлар Россияда ўз мутахассисликлари бўйича бир йил ишлари кифоя.