Ўзбекистонда тўйлар бир хил cценарий асосида ўтказиладими – Сайфуллаев жавоби

Ижтимоий тармоқларда “Энди тўйлар бир хил cценарий асосида ўтказилади” деган хабарлар тарқалиб, жамоятчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлаётган эди. Ушбу хабарларга ойдинлик киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ижтимоий тармоқларда тарқалган тўйларнинг бир хил сценарий асосида ўтказилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бир хил cценарий асосида тўйлар ўтказилади” деган хабарлар нотўғри эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Намунали тўй ўтказилади дегани бу бир хил cценарий асосида ўтади дегани эмас. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос менталитети бор. Тўйларни бир хил cценарийга солиб бўлмайди”, – Бахтиёр Сайфуллаев АОКАдаги матбуот анжуманида.

Шунингдек, Сайфуллаев ўзбек халқининг ўзига хос анъаналари борлигини тилга олиб, унга зид равишда кузатилаётган турли хилдаги оммавий маданиятни тарғиб этувчи тўй кортежларини кўпайтириш ва бир қанча бошқа иллатларга қарши тарғибот ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

“Мақсад нима, манманликдан воз кечиб, исрофгарчиликни олдини олишдир. Бу борада биз журналист ва блогерларни ҳамкорликка чорлаймиз” – дея у.