Aurus лимузинлари илк бор экстремал пойгада қатнашди - видео

Федерал қўриқлаш хизмати автополигонида юқори тезликда маневр қилиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган мусобақа ташкил этилди. Мусобақада илк бор Россиянинг янги Aurus автомобиллари иштирок этди.
Sputnik

Энг яхши ўн олтита ҳайдовчи юқори тезликда синовлардан ўтиши керак эди.

ФСО махсус гараж ходимлари экстремал ҳайдаш кўникмаларини намойиш этдилар.  

Машиналар қорда синовдан муваффақиятли ўтишди.

Aurus – люкс автомобиллар синфига киради. Биринчи марта лимузинни Россия президенти Владимир Путин инаугурацияда намойиш қилди.