Олма-Отада террорчилик актлари режалаштирган экстремистлар қўлга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, гумондорлар 14 феврал куни қўлга олинган ва улар суд қарори билан ҳибсга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ходимлари Олма-Отада гавжум жойларда терактлар уюштиришни режалаштирган икки экстремистни қўлга олди.

Миллий хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, гумондорлар 14 феврал куни қўлга олинган ва улар суд қарори билан ҳибсга олинган.

"Уларнинг яшаш жойида олиб борилган тергов ҳаракатлари чоғида шикастловчи элементлари бўлган қўлбола портловчи мослама, уни тайёрлаш учун бутловчи қисмлар, совуқ қурол, ҳужум қилиниши режаоаштирилган объектларни фотосуратли ва видеотасвирлари олинган смартфонлар мусодара қилинди", дейилади пресс-релизда.

Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар республика ҳудудида, жумладан, гавжум жойларда террорчилик хуружларини тайёрлаган.

Терроризм актига тайёргарлик ва терроризмни тарғиб қилиш фактлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.