ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Куни кеча Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройида россиялик хонанда ва телебошловчи Ольга Бузованинг концерти бўлиб ўтди.
Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратда
© Instagram
Концертдан сўнг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган фотосуратлар ва видеолавҳаларга кўра, концерт муваффақиятли ўтган. Зал томошабинларга тўла бўлган.
Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратда
© Instagram
Маълумки Бузованинг ўзи ҳам инстаграмда жуда фаол. У Тошкентда келган замонидан бошлаб уни қандай кутиб олишгани, нималар совға қилишгани ва қандай таомлар билан сийлашганини ҳақди бир неча фотосуратлар жойлаштирган.
Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратда
© Instagram
“Тошкентликлар, сиз ўз муҳаббатингиз билан мени ҳайратда қолдирдингиз, сизга катта раҳмат”, - деб ёзган у ўзининг инстаграмида.
Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратда
© Instagram
Эслатиб ўтамиз, бу Ольга бузованинг Тошкентдаги биринчи концерти эди ва Ўзбекистонга биринчи ташрифи эди.