Мирзиёев Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 45 фоизга ортди. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Таълим, маданият ва туризм соҳасидаги алмашинувлар кенгаймоқда.

Петер Сийярто самимий қабул учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдириб, Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг энг эзгу тилакларини етказди.

Мирзиёев Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий, жумладан, Европа Иттифоқи билан мулоқот форматидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланишича, Венгриянинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси ва замонавий технологияларини жорий этган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, банк, транспорт соҳаларига оид дастуларни амалга ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.