Карантин муддати тугаган фуқароларга жавоб берилди

Хитойдан 4-6 феврал кунлари олиб келинган, карантинда бўлган Ўзбекистон фуқароларининг ярмига жавоб берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Карантин муддати якунига етган фуқаролар уйига кузатилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.  

"Бугун “Бўстон” санаторийсида жойлаштирилган 294 нафар фуқарони карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатиш маросими бўлиб ўтди. <...> Эрта индин карантин муддати якунига етиши муносабати билан бошқа тиббиёт муассасаларидаги Хитойдан олиб келинган фуқароларимиз ҳам ўз уйларига кузатилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 4-6 февраль кунлари Хитойда бўлган 584 нафар Ўзбекистон фуқаролари чартер парвозлар орқали ватанига қайтарилган эди. Шундан сўнг Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш мақсадида ушбу фуқаролар махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларига 14 кунлик карантинга жойлаштирилган эди.

Карантин давомида фуқароларга барча керакли шароитлар яратилиб, улар доимий шифокорлар назорати остида бўлишган. Шунингдек фуқаролар яқинлари билан мулоқот қилишлари учун телефон алоқаси ўрнатилган.