Дунёдаги энг бой одам "Ерни қутқариш" учун 10 млрд $ ажратди

Миллиардер Жефф Безос сайёрадаги иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун “Ер фондини” ташкил этиш ва унга 10 миллиард доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Amazon раҳбари Жефф Безос сайёрадаги иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун унинг шарафига “Ер фондини” ташкил этиш тўғрисида қарор эълон қилди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида пост ёзди.

“Мен иқлим ўзгаришининг зарарли таъсирига қарши курашишнинг янги усулларини кашф этмоқчиман”, - деб ёзган Безос.

"Сайёрамиз учун энг катта таҳдид" га қарши учун Безос 10 миллиард доллар ажратади. Унинг сўзларига кўра, Ер жамғармаси маблағлари ушбу муаммони ҳал қилиш билан шуғулланадиган олимлар, фаоллар ва нодавлат ташкилотларига ажратилади.

“Мен ёзда грантларни беришни бошлайман”, - деб таъкидлади миллиардер.

Безос компаниялар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва оддий одамларни биргаликда ишлашга чақирди.

"Ер барчамизни бирлаштиради - келинг уни биргаликда ҳимоя қилайлик", - деб таклиф қилди у.

Аввалроқ, Жефф Безос Forbes рейтингига кўра дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида етакчилик жойини олди. 115,5 миллиард доллар кўрсаткич билан у Louis Vuitton Moеt Hennessy президенти Бернар Арнони ортда қолдирди, унинг бойлиги 112,9 миллиард долларга баҳоланмоқда.