Озода Нурсаидова Тошкентда бир нечта концерт беради

Озода Нурсаидова Тошкентда бир нечта концерт беради. Хонанда мухлисларга янги мусиқий дастурни тақдим этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Озода Нурсаидова Тошкентда бир неча концерт беради, деб маълум қилди "Афиша.уз".

Концертлар 8-12 апрель кунлари “Халқлар дўстлиги” саройида ўтказилиши режлаштирилган. Нурсаидова мухлисларга янги шоу дастурини тақдим этади.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябр ойида “Ўзбекконцерт” Озода Нурсаидовага лицензиясини қайтариб берганди.