ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. 15 февраль куни Москвадаги “Kill fish” клубида ўтказилган ширинлик (пирожний) ейиш бўйича танлов фожиа билан тугади. РИА Новости хабарига асосан.
Танлов шарти - ҳаммадан кўп ширинлик еган киши ғолиб бўлади.
23 ёшли қиз танловда иштирок этади. Қиз бир неча ширинликни оғзига солади. Қиз ширинликларни чайнай олмайди. Тасодифан нафас олади ва ҳушини йўқотади.
Гувоҳлар шошилинч ёрдамни чақиришади. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар қиз вафот этганини қайд этади.
Ҳолат юзасидан тергов иши очилди.