Иккинчи жаҳон ва афғон уруши қатнашчилари учрашди

Учрашув ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда чекланган контингент ҳарбий қисмларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. 15 феврал куни Афғонистон ногирон фахрийлари Россия уюшмасида Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Афғон уруши қатнашчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон "Veteran" жангчи фахрийлари бирлашмаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда чекланган контингент ҳарбий қисмларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг фахрийлари иштирок этишган.

Тошкентда фахрийларга “Ғалабанинг 75 йиллиги” медаллари топширилди

Иштирокчилар фашизмга қарши кўрсатилган жасоратлар, Россия, Европада жанг қилиб, Берлиннинг ишғол этилиши, Афғонистонда йигитларнинг терроризмга қарши курашиб, ўтмишдаги Иттифоқ давлатининг жанубий ҳудудларини қандай ҳимоя қилганликлари ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашишган.

Иккинчи жаҳон ва афғон уруши қатнашчилари учрашди

Шунингдек, бугунги кунда халқлар дўстлиги, ёшларни Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритилган.

Учрашув сўнгида россиялик фахрий ветеранларга Ўзбекистон "Veteran" Бирлашмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари Мухсинжон Мўминхонов томонидан миллий ҳунармандчилик намуналаридан иборат эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилган.