Фарғонадаги мусобақада спортчилар муштлашуви бир кишининг жароҳатланиши билан якунланди

Фарғона ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатидаги спорт мусобақасида 18 ёшли ва 20 ёшли йигитлар ўзаро жанжаллашишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Фарғона вилояти ИИБ вилоятда ўтказилган мусобақада спортчилар ўртасидаги содир бўлган муштлашув юзасидан баёнот берди.

Хабарда ёзилишича, 14-февраль куни Фарғона ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатида ўтказилаётган спорт мусобақасида 18 ёшли Ж.Х., ва 20 ёшли Т.К. лар ўзаро жанжаллашишган. Бунинг оқибатида Ж.Х. тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига мурожаат қилган.

Футбол мухлислари ўртасидаги муштлашув бўйича иш судга оширилди

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, фуқаро Ж.Х. бош қисмидан енгил тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда жанжал келиб чиқишининг сабаблари ўрганилиб, тафсилотлари хабар қилиниши қўшимча қилинган.