ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Япониянинг Иокогама портида карантинда турган Diamond Princess саёҳат кемасидаги россиялик аёлда COVID-19 коронавируси аниқланди. Бу ҳақда Россиянинг Токиодаги элчихонаси хабар қилди.
Таъкидланишича, россиялик тез орада касалхонага ётқизилади ва у ерда даволанади.
Элчихона вазиятни назоратга олгани ва бундан кейин ҳам фуқароларга зарурий ёрдам кўрсатишда давом этишини қайд этган.
Кема 5 февралдан буён Иокогамада икки ҳафталик карантинда турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, унда COVID-2019ни юқтирганларнинг умумий сони 450 кишидан ошган. Бортда жами 3,4 минг киши бор. Кемадаги россияликлар орада бу биринчи аниқланган ҳолат саналади.