Чинакам оила – бу ота ва она: ўзбекистонликлар Путин позициясини қўллаб-қувватлайди

Владимир Путин Россияда №1 ва №2 ота-она тушунчасини сингдириш каби либерал ғояга кескин жавоб қайтарди. Давлат раҳбари, токи у ҳукумат тепасида экан, бунга ўрин бўлмаслигини айтиб ишонтирди. Ўзбекистонда ушбу позиция тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. РФ Конституциясига қатор муҳим ўзгаришларни киритилиши ташаббусини илгари сурган Россия президенти Владимир Путин, оила мақоми ва тушунчаси масаласини ишлаб чиқишни ваъда қилди. Хусусан, давлат раҳбари, токи у ҳокимият тепасида экан, Россияда №1 ва №2 сингари шартли ота-она эмас, балки "она" ва "ота" бўлишини айтган эди.

Human Rights Watch Россия Конституциясига киритилаётган тузатишларни танқид қилди

Ўзбекистонда анъанавий қадриятлар Россия маданиятига ҳам, собиқ иттифоқ мамлакатларга ҳам ёт бўлган мавҳум демократик таъсирлардан ҳимояланиш керак, дея таъкидлаб, Россия етакчисининг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлайдилар.

"Ўрта Осиёдаги ҳар қандай эркак сизга оилада, албатта, ота ва она бўлиши керак, деб айтади - №1 ва №2 ота-она эмас! Бу ҳақда Қуръонда ҳам, Инжилда ҳам, қолаверса бизнинг виждонимизда ҳам ёзилган. Биз шундай тарбия олганмиз ва бу сингари таърифларга мутлақо қаршимиз. Нормал одамлар бу сингари шаклларни қабул қилмайдилар. Мен Россия президентининг ота ва она Худо томонидан яратилган - Одам Ато ва Момо Ҳаво бўлиши керак, деган позициясини қўллаб-қувватлайман. Бошқача бўлиши мумкин эмас!", - деди VETERAN уюшмаси раиси Талъат Мурадов.

Тошкентда гейлар таъқиб қилинмоқдами - ИИББ жавоби

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, Ўзбекистон президенти қошидаги Маслаҳалашув кенгаши аъзоси Сайёра Ходжаева ҳам РФ президенти позициясини қўллаб-қувватлаган.  Унинг фикрича, президент Шавкат Мирзиёев ҳам бундай ҳолатда, албатта, РФ президенти сингари ҳаракат қилган бўлур эди.

"Мен ҳам бу борада консерваторман. Владимир Путин позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки "ота" ва "она" сўзидан яхшироқ, дилга яқинроқ сўзлар ҳали ўйлаб топилмаган. Биз учун оила қадриятлари айнан шу сўзлардан бошланади ва, айниқса, Шарқда бу сўзлар муқаддас саналади", - деб таъкидлади Ходжаева.

Шу билан бирга, Ходжаеванинг фикрича, дунёдаги оила институтига нисбатан эркин муносабат шаклланган, шу жумладан, бир жинсли никоҳлар қонунийлаштирилган давлатларида, бундай чоралар актуал бўлиши мумкин, аммо анъанавий жамиятлар учун бу каби критериялар ўринсиздир.

"Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бир жинсли никоҳлар кўзда тутилмаган. Бундан ташқари, жиноий кодекси билан таъқиб қилинади ва айнан шу боис бизни ғарбликлар кўпинча танқид қилишади", - деб хотима қилди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Чеченистонда гейлар таъқибга учраганми? АҚШ текширишга қарор қилди

Ўз навбатида, МГУнинг Тошкент филиали директорининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Мирзаев, турли категориялардаги инсонларга нисбатан бағрикенглик муносабатига қарамасдан, ушбу масалада у анъанавий шаклдаги оила ва никоҳ тарафдори эканлигини таъкидлади. Мирзиёев айнан шу жиҳатдан Владимир Путиннинг позицияси кутилган ва тўғри эканлигини таъкидлади.

"Шарқона анъаналаримиз ва урф-одатларимиздан келиб чиққан ҳолда, мен ҳам №1 ва №2 ота-она борасидаги ёндашувни қабул қилмайман. Ҳар бир боланинг отаси ва онаси бўлиши лозим, қолгани асрлар давомида шаклланиб келган оила анъаналарига зиддир. Мен бағрикенг эмасдек кўринишни истамайман, мен кўплаб нарсаларга чидайман, аммо ушбу масалада айнан шундай фикрдаман. Бу менинг шахсий фикрим", - деди у.

Таниқли ўзбек актрисаси Зуҳра Солиева соғлом жамият ҳамда оила ва никоҳ сингари қадриятларга тўғри муносабат учун ўсиб келаётган ёш авлодни тўғри тарбиялаш керак, деган фикрда. "№1 ва №2" ота-она тушунчасини муомалага киритиш таклифи эса - бу нормал ҳолат эмас.

"Ҳеч қачон! Ҳеч қачон! Бу хавфли тенденция – мен бунга қаршиман! Ноанъанавий жинсий ориентация - бу касаллик! Мен ўз фикримда қоламан: Бола соғлом ва тўла оилада вояга етиши керак, у ерда нормал ота, нормал она бўлиши керак, генлар тўғри бўлиши учун", - дея ишонч билдирди актриса.

Унинг сўзларига кўра, болаларни шундай тарбиялаш керак: қизни қиз боладек, ўғил болани ўғил боладек. Айниқса, болани ўсмирлик даврида кўздан йироқлатмаслик муҳим, айнан шу вақтда ориентация ўзгариши мумкин. Бу даврда ота-оналар эътиборли, меҳрли бўлиши, бу белгиларни илғаши ва агар қандайдир ўзгариш бўлса - қайта тарбиялашга улгуриши лозим.

Солиева, шунингдек, шахс тарбиясида атроф-муҳит ҳам ғоятда муҳим аҳамият касб этишини қўшимча қилди. Боланинг спорт ёки бошқа фойдали машғулот билан шуғулланишига шароит яратиб бериш лозим.

Бизнинг ва Америка Худоси: сингдирилган қадриятлар масаласи ҳақида

Фақат шундай комплекс ёндашув ўз натижасини бериши мумкин ва бу каби формулировкалар жамиятда мутлақо муаммоли масала тарзида кўтарилмайди.

Ушбу масала бўйича Ўзбекистон халқ артисти, афсонавий "Ялла" гуруҳи асосчиси Фаррух Зокиров ҳаяжон билан гапирди.

Артист Ғарбнинг бу сингари ёлғон демократик таъсирлари на Россияда, на оилага муносабат муқаддас саналаган Шарқда ўз ўрнини топа олмаслигига ишонч билдирди.

"Биринчи ва иккинчи рақамли ота-оналар масаласига келсак, балки бу улар учун демократиядир, мен билмадим. Худо асрасин бундан! Мен билмайман, касалликми бу, Худо кўрсатмасин! Бу инсонга хос бўлган тушунчаларнинг бузиб кўрсатилишидир. Илоҳим, бундай ҳолатлар бизнинг ўлкамизга ҳали анча вақт етиб келмайди", - деди артист.

Зокировнинг айтишича, шахсан у учун оила ҳаётидаги энг муҳим нарса: ишонч, болалар ва набираларни катта қилишдек бебаҳо бахт, ижодкордек инсон учун эса туганмас илҳом манбаидир.

Ўзбекистонда ёшлар ва оила масаласига энг юқори даражаларда муҳим эътибор қаратилади. Хусусан, февраль ойи бошида республика президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда маҳалла ва оила масалалари бўйича алоҳида вазирлик ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Ҳукуматдаги бу янги тузилма ижтимоий ҳолатни яхшилаш, ажрашувлар сонини пасайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратишига хизмат қилиши кутилмоқда.