Бектемир Мелиқўзиевнинг осон ғалабаси – видео

Мелиқўзиев рақибини 2 маротаба нокдаун ҳолатига туширганидан сўнг ҳакам нокаут ҳолатини қайд этиб жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (76 кг) профессионал рингга чиққан Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Оскар Кортесни нокаутга учратди.

10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раундда ўзбекистонлик боксчининг ғалабаис билан якунига етди. Бу Бектемир Мелиқўзиевнинг профессионал рингдаги 5 ғалабаси ва 4 нокаути бўлди.

​Жанг бошланганидан қўнг Мелиқўзиев рақибини 2 маротаба нокдаун ҳолатига туширди. Раунд якунида чап қўлда қорин қисмига берган зарбасидан сўнг ҳакам нокаут ҳолатини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аслида ушбу жангни Бектемир Мелиқўзиев Марко Антонио Перибанга қарши ўтказиши керак эди, лекин бир кун қолганида у шифохонага тушиб қолди ва Бектемирга қарши бошқа рақиб рингга чиқди.