Украинада ўсмирларга ўз жинсини эркин тарзда ўзгартиришга рухсат берилиши мумкин

Украина ҳукумати 14 ёшдан ўсмирларга ота-оналарининг розилигисиз ўз жинсларини ўзгартиришга рухсат бериши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Украина ҳукумати 14 ёшдан ўсмирларга ота-оналарининг розилигисиз ўз жинсларини ўзгартиришга рухсат бериши мумкин.

Анжелина Жолининг қизи жинсини ўзгартиришга қарор қилди

Бундай ташаббус билан президент Владимир Зеленскийнинг сафдоши, "Слуга народа" фракцияси депутати Лада Булах чиқди. Бу ҳақда "NEWS.ru" хабар қилди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, депутат ўсмирларга гиёҳвандлик, алкоголизм ва бошқа касалликлардан  даволанишдан бош тортишга рухсат беришни ҳам таклиф қилмоқда. Бу қонун лойиҳаси Украина парламентига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Булач ташаббуси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради. Хусусан, фойдаланувчилар биринчи навбатда шунга ўхшаш беъмани таклифлар билан чиқадиганлар “аҳмоқларни” мажбурий даволаш тўғрисида қонун қабул қилишга, болаларни тинч қўйиб, уларга "нормал одам бўлиб улғайишларига" имкон беришга чақирдилар.