Танк романтикаси: йигит қизга танклар ёрдамида турмушга чиқишни таклиф қилди - видео

Таман дивизиясининг энг моҳир танкчилари 16та Т-72 танклари иштирокида синхрон равишда юрак шаклида саф тортишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Россиянинг Таман дивизияси лейтенанти 16та танк иштирокида юрак шаклини ясаб яхши кўрган қизига турмушга чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақида “Звезда” телеканали хабар қилмоқда.

Воқеа Москва вилоятидаги Алабино полигонида бўлиб ўтган. Ундан Денис Казанцев исмли взвод командири ўзининг яхши кўрган қизини полгонга таклиф қилган. 16та Т-72 танклари эса синхрон равишда уларнинг атрофида юрак шаклида саф тортган. Ва ушбу тантанали муҳитда йигит қизга турмушга чиқишни таклиф қилган.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу “олий пилотаж шаклни” ясаш учун Таман дивизиясининг энг моҳир танкчилари иштирок этган.

Маросимни суратга олган “Звезда” телеканали бошловчиси ёшларга бахт тилаб тўйни “августда танк биатлони вақтида нишонлашни” маслаҳат берди.