Қирғизистон Қозоғистон устидан Жаҳон савдо ташкилотига шикоят қилди

Қирғизистон томони Қозоғистон ҳукумат органлари томонидан текширувлар кучайтирилганлиги сабабли транзит юкларни ташишда сезиларли кечикишлар юзасидан шикоят қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. ЖСТнинг савдони соддалаштириш қўмитаси Қозоғистон Қирғизистондан транзит юкларига нисбатан савдо чекловлари масаласини кўриб чиқди, деб хабар қилди Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги.  

ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлишига тўсқинлик қилмайди - эксперт

Қирғизистон томони баёнотида айтилишича, 2019 йил давомида чегарадаги мураккаб вазиятни ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш учун Қозоғистонга расмий ёзма мурожаатномалар юборилган ва ЖСТда икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказилган.

“Қирғизистон Қозоғистон томонини автомобилларнинг тўпланиб қолиши билан боғлиқ вазият билан батафсил таништирди ва амалдаги савдо тўсиқларини олиб ташлаш ҳамда ЖСТ томонидан белгиланган қоидалар асосида ҳаракат қилиш зарурлигини билдирди”, - дейилган Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги.

Музокаралар вазиятнинг яхшиланишига олиб келмади, шунинг учун 2020 йил 11 февралда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Элдор Алишеров ва Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Иқтисодиёт вазирлиги ваколатхонаси раҳбари Нурбек Максутов Женевада ЖСТнинг савдо процедураларини соддалаштириш қўмитаси йиғилишида қатнашдилар.

“Қирғизистон Республикаси ЖСТ аъзоларига Қозоғистон Республикасининг юкларни ташиш, юкларни текшириш ва Қозоғистон орқали транзит юк ташишдаги қийинчиликлар,  Қозоғистон халқаро савдо қоидаларига риоя қилмаслиги ҳақида ахборот берди”, - дейилган хабарда.

Қирғизистон Республикаси Қозоғистон текширув органлари вакилларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, қирғизистонлик юк ташувчилар Қозоғистон ҳудудидан ўтаётганда назорат пунктларида юкларнинг кучайтирилган текширув билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар ҳақида баён қилди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши устида астойдил музокаралар энди бошланди - Неъматов

ЖСТ қўмитаси аъзолари Қозоғистон хатти-ҳаракатлари узунлиги 10 кмгача бўлган юк транспортининг тўплашига олиб келганлиги, чегарада ва ихтисослашган зоналарда жойлашган юк ташиш машиналарнинг сони эса қарийиб 250 донани ташкил этгани ҳақида хабардор қилинди.

"Қозоғистоннинг хатти-ҳаракатлари Қирғизистоннинг учинчи давлатлар билан савдо алоқаларига, шунингдек ҳар бир юк ташувчига тузатиб бўлмайдиган зарар етказмоқда", дейилган хабарда.

Қирғизистон ўз нутқида ЖСТнинг асосий келишувлари қоидаларининг бузилган моддаларини келтирди ва Қозоғистонни ЖСТ олдидаги мажбуриятларини қатъий бажаришга ва ушбу ташкилотнинг келишувлари асосида ҳаракат қилишга чақирди, шунингдек, яширин савдо тўсиқларини зудлик билан олиб ташлаш ва Қирғизистон юк ташувчиларига тўсқинликсиз транзит йўлларини тақдим этишни талаб қилди.

Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, Савдо ва интеграция вазирлиги Қирғизистоннинг ЖСТга шикояти бўйича расмий баёнот тайёрламоқда.