Ўзбек йигити Африкадаги энг баланд чўққига Ўзбекистон байроғини олиб чиқди

Булунғур туманидан бўлган Санжар Африканинг Килиманжаро тоғ чўққисига Ўзбекистон байроғини олиб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбек йигити Африкадаги энг баланд чўққисига Ўзбекистон байроғини олиб чиқди.  

“Самарқанд вилояти Булунғур туманидан бўлган Санжар исмли йигит Африка қитъасидаги энг баланд тоғ чўққиларида туриб Ўзбекистонни қанчалик севишини, не-не юртларни кезса ҳам қалбида она Ватанига бўлган садоқати мангу яшашини таъкидлаган”, - дейилади ЎзА хабарида.

Килиманжаро (суахили тилида -совуқлик худоси тоғи) — Шарқий Африкадаги вулкан тоғи. Танзания ҳудудида жойлашган. Баландлиги 5895 метрни ташкил этади ва Африка материгидаги энг баланд чўққи саналади.