ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги мудҳиш ЙТҲда тўрт киши қурбон бўлди.
ИИВ хабарига кўра, ҳодиса 12 февраль куни содир бўлган. Фуқаро “Матиз” автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 йўлининг 645-км.да йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнгра қаршисидан ҳаракатланиб келаётган“МАN” юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетган.
“Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари 1990 й.т. С.Мамутова, 2019 й.т. М.Қ. ҳамда 1965 й.т. Т.Р.лар воқеа жойида вафот этган”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, “Матиз” автомашинасининг қолган йўловчилари 1989 й.т. С.С., 2000 й.т. Д.Қ. ҳамда “МАN” юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Тлар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.