ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Японияда янги коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Токиодан узоқ бўлмаган Канагава префектурасида 80 ёшли аёл вафот этган.
Коронавирус исканжасида: Уханда қолишни лозим деб топган талабанинг ҳикояси
Японияда янги Covid-19 коронавируси билан касалланганлар умумий сони ҳозирда 250 нафарга етган. Уларнинг аксарияти Япониянинг Иокогама шаҳри портида карантиндаги Американинг Diamond Princess круиз кемаси йўловчилари ва экипаж аъзоларидир.