Туркияда номаълум шахс камбағал ватандошларининг қарзини тўлади

Диярбакир туманида ҳимматли сирли шахс туманнинг барча аҳолисининг маҳаллий озиқ-овқат дўконидаги қарзларини тўлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Туркиянинг Диярбакир туманида ҳимматли сирли шахс туманнинг барча аҳолисининг маҳаллий озиқ-овқат дўконидаги қарзларини тўлади. Бу ҳақда РИА Новости Туркиянинг NTV телеканали маълумотига асосланган ҳолда хабар қилди.

Хабар қилинишича, номаълум шахс дўконга келиб, сотувчига барча маҳаллий аҳолининг  қарз дафтарчасига ёзилган  қарзларини тўламоқчи эканини айтади.

Хитойлик бадавлат тадбиркор ҳамқишлоқларига миллионлар тарқатди

У 12,5 минг турк лирасини (2 минг доллардан зиёд) тўлаган. Сўнгра қарзлар ёзилган саҳифаси йиртиб олиб, ёқиб юборган.

Сотувчининг сўзларига кўра, кўпчилик улар энди қарздор эмасликларига дарҳол ишонишмаган.