Ўзбекистон Хитойга 40 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда

Sputnik

Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади: бир марталик стерил тиббий қўлқоплар; ҳимоя қилувчи комбинезон; юз учун фильтрловчи ниқоб; махсус тиббий форма; тиббий ниқоблар; тиббий дока.

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун ХХРга соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки шакллантирилиши ва етказиб берилиши учун масъул этиб белгиланди.

Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини тайёрлаш мақсадида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси республика тўқимачилик корхоналарида тиббий ниқоблар ва ҳимоя кийимлари тайёрланишини таъминлайди.

1 / 10
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуманитар юкни Хитойга махсус самолётда етказиш бўйича жавобгар ҳисобланади.
2 / 10
Гуманитар ёрдам асосан бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезон, юз учун фильтрловчи ниқоб, махсус тиббий форма, тиббий ниқоблар ва бошқалардан иборат.
3 / 10
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки шакллантирилиши ва етказиб берилиши учун масъул этиб белгиланган.
4 / 10
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуманитар юкни Хитойга махсус самолётда етказиш бўйича жавобгар ҳисобланади.
5 / 10
Узбекистан направил гуманитарную помощь Китаю
6 / 10
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан касалланганлар сони 42638 нафарни ташкил қилади, 1016 инсон ҳалок бўлган.
7 / 10
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуманитар юкни Хитойга махсус самолётда етказиш бўйича жавобгар ҳисобланади.
8 / 10
Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун ХХРга соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда
9 / 10
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Хитой мамлакатнинг йирик савдо ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. “Бугунги кунда Хитой Халқ Республикасига ҳар тарафлама амалий ёрдам беришга тайёрмиз”, - деди Ахатов.
10 / 10
Шунингдек, республикада гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу сабабли мамлакатдаги текстиль корхоналари Хитойга юборилиши режалаштирилаётган тиббиёт ниқоблари ва ҳимоя костюмларини тайёрламоқда.