Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш тўғрисида фармонни имзолади.
Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади: бир марталик стерил тиббий қўлқоплар; ҳимоя қилувчи комбинезон; юз учун фильтрловчи ниқоб; махсус тиббий форма; тиббий ниқоблар; тиббий дока.