"Тошкент-Шарқий" аэропорти келаси йил ишга тушади

Янги "Тошкент-Шарқий" аэропорти келаси йилдан ишга тушади ва Тошкент халқаро аэропортига йўловчи оқимини оширишда кўмак беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Uzbekistan Airports АЖ вакили Равшан Исмоилов хабар беришига кўра “Тошкент-Шарқий” халқаро аэропорти қурилиши айни дамда илдам қадамлар билан амалга оширилмоқда ва у келгуси йилда ишга тушади, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

“Бу ўзининг йўловчи ва юк терминалига эга бўлган тўлақонли аэропорт бўлади. Уни Тошкент аэропорти билан бирлаштириб хаб сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда. Парвозлар ва йўловчилар сонини оширишда Тошкент халқаро аэропортига “Тошкент-Шарқий” аэропорти ёрдам беради”, - дейди Равшан Исмоилов.

Uzbekistan Airports вакили сўзларига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти келажакда Тошкент шаҳридан ташқарига кўчирилиши мумкин. Янги аэропорт Тошкентдан 30-35 км узоқликда, Ангрен ёки Чиноз томонида қурилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, "Тошкент-Шарқий" аэродроми ўрнида замонавий аэропорт барпо этиш ҳақида 2018 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди. Янги аэропорт қурилиши учун нафақат эски "Тошкент-Шарқий" аэродроми ҳудуди, бинолари ва ускуналари балки Мудофаа вазирлигининг 94 ва 122-ҳарбий шаҳарчалари, шунингдек "Тошкент механика заводи" АЖнинг бинолари ҳамда иншоотлари ва тегишли ҳудуди билан ажратилган эди.