Пойтахт ЙПХ ходимларига янги форма берилди – фото

Тошкент шаҳрида ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ ходимларининг янги формаси тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Тошкентда ЙПХ ходимларига синов тариқасида янги форма кийимлари топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, шаҳар аҳолиси ва блогерлар янги форма ҳақида ўз фикрларини билдиришган. Уларнинг фикрига кўра, либос қулай ва шинам. Сифат бўйича Миллий гвардияникидан қолишмайди.

Пойтахт ЙПХ ходимларига янги форма берилди – фото

Ходимларга синов учун юз экземплярдан икки турдаги форма кийимлари тарқатилган.