ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) биринчи халқаро авиация форуми олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда тадбир ўтказиш санаси маълум қилинди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.
UAALF-2020 анжумани 19 ва 20 феврал кунлари Тошкентда дунёнинг етакчи авиаташувчилари, ҳаво транспорти соҳасидаги мутахассисларни тўплайди.
Транспорт вазири Элёр Ғаниев маҳаллий йўналишдаги парвозларни ривожлантириш учун янги Humo Air компанияси ташкил этилган. Авиакомпания зарур техника билан таъминлаш мақсадида қатор компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, авиаташувлар йўналишида янги хизматларни ривожлантириш мақсадида Uzbekistan Helicopters компанияси такомиллаштирилади.
“Туризм соҳасини ривожлантириш, бизнес хизматларини кўрсатиш - тоғли ҳудудларда жойлашган диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил қилиш мақсадида янги ғарб вертолётлари сотиб олиш режалари мавжуд”, - Ғаниев.