Мардикор бозорлари “Кунлик ишчилар маркази”га айланади

Собиқ "мардикор бозорлари" замонавий "кунлик иш марказлари"га айлантирилади - Бандлик ва меҳнат муносабаталари вазирлиги.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Тошкентда мардикор бозори ўрнига “Кунлик ишчилар маркази” очилди, деб хабар қилмоқда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Хабарда айтилишига кўра, кунлик иш қидираётган одам ушбу Марказда рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Марказда шунингдек иш берувчилар ва таклиф қилинаётган ишлар рўйхати ҳам мавжуд.

Мардикор бозорлари “Кунлик ишчилар маркази”га айланади

Вазирлик тақдим этган маълумотларга кўра, Марказда кутиш хонаси ва ошхона бор. Шунингдек, ишчилар бу ерда ўз ҳуқуқлари, меҳнат хавфсизлиги қодалари билан танишиб чиқишлари мумкин. 

Мардикор бозорлари “Кунлик ишчилар маркази”га айланади