ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Шифокорлар ичак фаолиятини тиклашга ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини тузишди. Германиянинг Focus.de портали хабарига асосан.
Рўйхатга кокос, ялпиз, қизил балиқ (лосось), малина ва лимон киритилди.
Кокос асосидаги маҳсулотлар, шу жумладан сут ва йогурт вирус ва бактериялар кўпайишига қарши хусусиятларга эга.
Ялпиз ичак синдроми аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради – ичак трактини бўшаштиради, оғриқ, қорин шишишини камайтиради.
Тадқиқотчилар, шунингдек, D витаминининг камлиги ва йўғон ичакнинг сурункали касалликлари, масалан, саратон касаллиги билан боғлиқлигини аниқладилар. Олимлар фикрига кўра, Омега-3 кислоталарига бой ёғли балиқ яллиғланиш жараёнини тўхтатишга ва инфекцияга қарши курашадиган бактериялар фаоллигини оширишга ёрдам беради.
Малиналар таркибида толалар кўп бўлганлиги сабабли ичак учун энг фойдали маҳсулотлар рўйхатига кирди. Бир мева порциясида тахминан саккиз грамм клечаткани ўз ичига олади, бу одамнинг кунлик эҳтиёжининг чорак қисми ҳисобланади. Малинани истеъмол қилиш ич қотиш ва дивертикулоз ривожланишини олдини олади.
Ўз навбатида, лимон С витаминига бой, у танада соғлом бактериал мувозанатни сақлайди ва ичакларни ҳимоя қиладиган коллаген моддасини ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди.
Олимлар таъкидлашича, бутун иммунитет тизимининг ишлаши ичак флорасининг ҳолатига боғлиқ, чунки антителлар ишлаб чиқарадиган барча ҳужайраларнинг тахминан 70 фоизи ичак шиллиқ қаватида бўлади. Бундан ташқари, унда яшайдиган бактериялар клечаткани парчалайди ва витамин ишлаб чиқариш учун жавобгар ҳисобланади.