Челябинскдаги ЙТҲда ўзбекистонлик аёл қурбон бўлди

Бош консулхона вазиятни назоратга олган. Марҳуманинг жасадини турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Челябинск вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди.

Навоийдаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчи ва бир ёшли гўдак қурбон бўлди

ТИВ матбуот хизматининг мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси маълумотга таяниб хабар қилишича, 7 февраль куни Челябинск вилояти ҳудудида йўлда ЙТҲ содир бўлган. Унда 3 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этган. Ўзбекистон фуқаролари М.Н. ва А.Р. жароҳат билан касалхонага ётқизилган.

Қайд этилишича, бош консулхона вазиятни назоратга олган. Жароҳатланганлар ва уларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатган.

Шунингдек, марҳуманинг жасадини турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.