Ўзбекистоннинг айрим университетларида масофавий таълим олиш имконияти яратилади

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбебкистонда тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилиши мумкин. Бу президентнинг 2020 йилдаги Давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳасида кўзда тутилган.

Аввалига синов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент давлат юридик университетида ўтказилади.

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартибини белгилаш, дастурий-аппарат комплексини яратиш топширилган.

Шунингдек, кўрсатиб ўтилган олий таълим муассасаларини ўқув жараёнига масофавий таълимни жорий этиш учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.

Вазирлар маҳкамаси 2021 йил 1 январга қадар тажриба-синов натижаларини инобатга олган ҳолда мамлакатнинг олий таълим тизимига масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифларни ўқитишнинг ушбу шаклини амалга киритишнинг олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги графиги билан биргаликда киритади.