ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. 5 февраль куни Термиз археология музейи ходимлари Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона топишди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, омборхона Термиз туманидаги “Зумола” ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан топилган.
Шов-шувларга сабаб бўлган Сурхондарёдаги топилма ҳақида маълумот берилди
© Пресс-служба Минкультуры
6х6 м2 ҳудудида олиб борилган қазишма ишлари жараёнида 22 дона дон маҳсулотлари сақланадиган хумлар топилди.
Қазишма янада катталиги тахмин қилинмоқда. Айни пайтда мазкур ҳудудда археологик қазишма ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда.