Сохта 20 минг долларни сотмоқчи бўлган қирғизистонлик қўлга олинди

Махсус хизмат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари аъзо бўлган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Наманган шаҳрида ёнида 20 минг сохта доллар бўлган қирғизистонлик қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига асосан.

Бишкекда ўзбекистонлик қалбаки қирғиз паспорти билан қўлга олинди

Махсус хизмат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари аъзо бўлган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди. Улар қалбаки пулларни ноқонуний айланув каналини йўлга қўйишган.

Қирғизистонлик қалбаки 20 минг АҚШ долларини сотмоқчи бўлганда қўлга олинди.

Таъкидланишича, тергов иши давом этмоқда.