Ўзбекистонда электрокарларнинг келажаги борми – автоэксперт фикри

Ўзбекистонда электр автомобиллари учун инфратузилма ривожланмоқда. Бироқ, Иқтисодиёт Олий Мактаби транспорт институти мутахассиси Павел Зюзин, ушбу транспорт турининг сегментли ривожланиши яқин орада республикада оммавий бўлмайди, деб ҳисоблайди.
Sputnik

Республика транспорт секторига аста-секин яшил технологияларни жорий этмоқда, тегишли инфратузилмани ривожлантирмоқда. Бу ижобий ва глобал тенденция, аммо электр автомобилларидан оммавий фойдаланиш ҳақида гапириш ҳали эрта, деб ҳисоблайди россиялик эксперт.

“Бунисига нима дейсан, Илон Маск?”: Россияда электромотоцикл намойиш қилинди

"Табиий захиралар, биринчи навбатда углеводород ёқилғиси мавжуд бўлган мамлакатларда электр машиналарини ишлатиш шунчаки фойдасиздир. Анъанавий ички ёниш двигателлари бир неча ўн йиллар давомида ҳам кенг қўлланилади. Электр транспорт воситаларига келсак, улар талабгир бўлиши мумкин, масалан, туризм сегментида шаклланиб бўлган саёҳат йўналишларида", - тушунтирди Зюзин.

Шу билан бирга, у юқори технологияли ва экологик тоза транспорт турларини ривожлантириш шубҳасиз фойдали йўналиш эканлигини ва барча ривожланаётган давлатлар ушбу глобал трендни қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тўлиқ шарҳни тинглашингиз мумкин.

Ўзбекистонда электрокарларнинг келажаги борми – автоэксперт фикри