ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Москва такси ҳайдовчиларининг маоши стандарт саккиз соатли иш кунида ойига ўртача 20-25 минг рублни ташкил қилади. РИА Новости хабарига асосан.
14 Ноябр 2019, 16:49
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, умумий даромаддан 3 фоиз лизинг тўловлари ва суғурта (каско ва ОСАГО), 4 фоиз таксопарк, 8 фоиз – лизингга олинган машина тўловини қоплаш сумма ташкил қилади.
Бундан ташқари, 23 фоиз эскплуатация ва солиқ ҳаражатларини ташкил қилади. Шунингдек, 25 фоиз агрегартор ўзига олади.
Натижада умумий даромаддан 34 фоиз ҳайдовчида қолади.
Экспертлар маълумотларига кўра, 74 минг рубл даромад олиш учун таксисчи 25 кун 12 соатдан (ойига 300 соат) ишлаши керак. Бундай иш графигида ЙТҲ хавфи сезиларли даражада ошади.