Кобулдаги университет ёнидаги портлаш: қурбонлар ва сўнгги маълумотлар

Афғонистон пойтахтидаги маршал Фаҳим номидаги Миллий мудофаа университети яқинида портлаш содир бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Кобулдаги маршал Фаҳим номидаги  Миллий мудофаа университети яқинидаги портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва тўрт киши жароҳатланди.

Афғонистонда лазер қуроллари учун жавобгар бўлган жангари йўқ қилинди

Бу ҳақда TOLOnews хмамлакат Ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимийга таянган ҳолда хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, портлашни худкуш уюштирган бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, 1TV канали уч афғон аскари ва икки тинч фуқаро ҳалок бўлгани маълумот тарқатди. 11 нафар жабрланганлар орасида камида бир нафар фуқаро ҳам бор.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари аниқланмоқда.