“Илҳом” театри ўз жойида қолишига келишиб олинди - Маданият вазири

Маданият вазири Озодбек Назарбеков “Илҳом” театри ўз жойида қолишига келишиб олинганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Маданият вазири Озодбек Назарбеков “Илҳом” театри ўз жойда қолишига келишиб олинганини маълум қилди. Вазир бу ҳақда Instagram саҳифасида пост ёзган.

“10 февраль куни ушбу масала юзасидан “Илҳом” театри бадиий раҳбари Борис Гафуров ҳамда театр жойлашган бино раҳбарлари билан учрашдим. Учрашувда нафақат Ўзбекистонда, балки, хориж мамлакатларида ҳам ўз довруғи ва мухлисига эга бўлган "Илҳом" театри ўз жойида қолишига келишиб олинди.

Маданият ва санъат Маданият вазирлигининг доимий ҳимоясидадир. Бундан буён “Илҳом” театрининг ижодий фаолияти ҳам ҳар томонлама вазирлик томонидан қўллаб-қувватланади”, - деб ёзган.

Sputnik Ўзбекистон мухбири “Илҳом” театри директори ўринбосари Ирина Бхарат билан суҳбатлашиб, театрнинг ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ сўради.

“Илҳом” театри ўз жойида қолишига келишиб олинди - Маданият вазири

Ирина Бхарат тарқалган хабарларнинг асосли эканлигини тасдиқлаган ҳолда, театр жамоасининг бундан келажаги ва бундан кейинги фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги юзасидан саволга жавоб берди:

“Ҳозирча, бу масала қандай ҳал қилинишини билмаймиз. Аммо театр ёпилаётгани йўқ ва бизни шу ерда қолдиришади дея умид қиламиз” – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 февраль куни “Илҳом” театри ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалиб, театр жамоаси "OFELOS PLAZA" МЖЧдан бинони бўшатиш тўғрисида хат олган эди. 12 февраль куни театр биносида ушбу масала юзасидан матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.