Бошқа танлов йўқ: АҚШ Россия нефтига қарамлигини тан олди

АҚШ Энергетика вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия бу мамлакатда энг йирик нефть импорт қилувчилари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik, Наталья Дембинская. АҚШ Энергетика вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия бу мамлакатда энг йирик нефть импорт қилувчилари рўйхатида Канададан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Ўз санкциялари туфайли Венесуэладаги оғир нефтдан айрилган америкаликлар муқобил етказиб берувчиларни қидиришганди. Улар буни океан ортидан топишди, чунки фақат рус хом ашёси керакли хусусиятларга эга. Натижада Москва миллиардлаб доллар ишлаб олди.

Муваффақият нархи

Кузда АҚШ 70 йил ичида биринчи марта қора олтинни нетто-экспорт қилувчисига айландилар. АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетика ахборот бошқармаси (EIA) ҳисоб-китобларига кўра, сентябр ойида мамлакат кунига импорт қилинганидан 89 минг баррел кўпроқ хом нефть ва нефть маҳсулотларини жўнатди.

Икки баравар фойда: Трамп туфайли олтин ва нефть рекорд даражада қимматлади

“Нефть саноати кутилмаган ҳодисаларга олиб келишга қодир – бунда гап нефть нархини, ишлаб чиқариш ва савдо оқимларини тубдан ўзгартирган сланец инқилоби ҳақида”, - дея Bloomberg нашрига ушбу хабарни изоҳлаган президент кичик Жорж Бушнинг энергия бўйича собиқ маслаҳатчиси ва Rapidan Energy консалтинг компанияси раҳбари Боб Макнелли.

Бироқ, у сланец саноати келгуси йилнинг бошида кескин пасайиши башорат қилинаётганини эслатишни унутди: рекордлар қудуқларнинг захиралари пасайиши, инфратузилмага катта харажатлар ва инвестицияларнинг етишмаслиги. Сармоядорлар сланец компанияларининг ортиб бораётган иштаҳасини қоплашга тайёр эмаслар: ўн йил давомида бозорнинг ушбу сегментини пул билан тўлдиргандан сўнг, бу жуда фойдасиз эканлиги аён бўлди - аксарият лойиҳалар узоқ кутилган фойда келтирмадилар.

Evercore ISI консалтинг компаниясининг маълумотларига кўра, энергетик компаниялари ўн йил ичида ишлаб топганидан 280 миллиард доллар кўпроқ маблағ сарфлашган. Америка сланец ишлаб чиқарувчиларининг фонд индекслари 2007 йилдан бери 31 фоизни йўқотди.

EIA прогнозига кўра, 2020 йилда АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми кунига атиги 400 минг баррелга ошади. Бу 2017 йилдан бери энг паст натижадир. Энергетика вазирлиги 2021 йилда сланец нефти ишлаб чиқаришнинг ўсиши 50% дан кўпроққа пасайишидан қўрқмоқда.

Бу биринчи навбатда, энг катта ҳавза бўлмиш Permian таъсир қилади. Яқинлашиб келаётган пасайиш ҳақида Pioneer Natural Resources ва Centennial Resource Development йирик сланец компаниялари огоҳлантирмоқда.

Кўп, лекин айнан у эмас

Соф нефт экспорт қилувчиси мақомига ўтишда кутиш керак бўлган бундай вазиятда яна бир муаммо бор: бир қатор нефтни қайта ишлаш заводларининг технологияси фақат Permian ҳавзаси ва Ғарбий Техасдан келадиган енгил нефтдан фойдаланишга имкон бермайди.

Буни қайта ишлайдиган заводлар Венесуэлада сотиб олган оғир нефть билан аралаштириш керак. Аммо Трамп Венесуэладаги давлатга тегишли PVSDA компаниясига қарши санкцияларни қўллаганидан сўнг, Америка нефтьни қайта ишлаш заводлари хом ашё билан жиддий муаммоларга дуч келди. Ушбу етказиб беришни алмаштириш учун ҳеч нарса йўқлиги маълум бўлди.

Саудия Арабистони ва Россия нефть экспертларини қаттиқ хафа қилди

Мексика кўрфази ва Шарқий соҳилда оғир нефтни қайта ишлашга мўлжалланган нефтни қайта ишлаш заводлари энг оғир вазиятда. Улар орасида - Citgo Petroleum, Valero Energy, Chevron.

Саудия Арабистонининг кимёвий таркиби ўхшаш нефть алтернатива бўлиши мумкин эди. Аммо саудияликлар Боилвариан Республикасига қарши санксиялар туфайли ишлаб чиқаришни кўпайтириш ниятида эмас. Ягона вариант - рус Uralsини сотиб олиш.

Ўтган йилнинг апрел ойига келиб, Халқаро Энергия агентлигининг (МЭА) ҳисоб-китобларига кўра, Urals ни АҚШга этказиб бериш кунига 150 минг баррелга этди, бу 2011-2012 йилларда сланец инқилобидан бери кузатилмаган.

Август ойида эса экспорт олти йиллик энг юқори даражага кўтарилди. Федерал Божҳона Хизмати маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида америкаликлар Россия нефтини қарийб уч миллиард долларга сотиб олишган (2018 йилнинг шу даврида - 1,6 миллиард).

Аниқ ғолиб

11 ой ичида АҚШга экспорт 3,1 баравар ўсди - 4,28 миллион тоннагача. Маҳаллий компаниялар нефтьдан 1,95 миллиард ишлаб олди, яна 3,8 миллиард нефть маҳсулотларини сотишдан тушди.

20 йил қолди - нефт тугаганидан кейин нима бўлади?

АҚШ Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, октябр ойида Россия нефть импортчилари орасида иккинчи ўринга кўтарилди, 20,9 миллион баррельни етказиб бериб, Мексика ва Саудия Арабистонини ортда қолдирди. Фақат Канада яхшироқ натижаларга эришди. Caracas Сapital таҳлилчилари таъкидлашича, Москва учун бу 2012 йилдан бери рекорд кўрсаткич.

Таққослаш учун - 2017 йилда Россия ушбу рўйхатда атиги олтинчи эди. АҚШнинг қора олтин импортининг қарийб 40 фоизи Канададан, 9,4 фоизи Саудия Арабистонидан, 6,8 фоизи Мексика, 6,7 фоизи Венесуэла, 6,7 фоизи Ироқдан келган.

Венесуэлага қарши нефт эмбаргоси ​​жорий қилинганидан бир йил ўтгач, Америка сармоядорлари ютқазганлари аниқ, Россия эса аниқ ғолибдир, деб ёзади The Washington Post.

“Бундан ташқари, Москва ва Каракас ўртасида нефт қазиб олиш, бошқа бозорларга ташиш ва сотиш бўйича келишувлар Россия учун ниҳоятда фойдали бизнесга айланди”,-  деб таъкидлайди газета.

АҚШ расмийларининг ҳисоб-китобларига асосланган нашрнинг таъкидлашича, Роснефть захираларида кунига 400 минг баррел Венесуэла нефти бор - баъзи маълумотларга кўра, бу ишлаб чиқаришнинг ярмидан кўпи, ва бу ойига деярли 120 миллион доллар даромад келтиради.

Манба: РИА Новости.