Россия билан "урушда" АҚШ қандай тўсиқларга дуч келиши мумкин - ОАВ таҳлили

АҚШ ОАВларининг "диван таҳлили"га кўра, АҚШ билан Россия уришган тақдирда, ҳарбий ҳаракатлар Европада бўлиб ўтади ва АҚШ қўшинлари бир қатор табиий тўсиқларга дуч келиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Дарёлар "Россия билан урушда" ғалаба қозониш учун табиий тўсиқдир, деб ёзади Американинг Breaking Defence электрон нашри, РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ танкларини Литвага олиб келди: ҳарбийлар узоқ қишга тайёргарлик кўрмоқда

Таъкидланишича, АҚШ ва Россия ўртасида ҳарбий можаро юзага келган тақдирда, ҳарбий ҳаракатлар Шарқий Европада бўлади - кўплаб дарёлар оқиб ўтадиган кенг текисликда. Улардан бири Висла, бутун Польшадан жанубдан шимолга оқиб ўтади, шунинг учун НАТО кучлари ҳарбий кўмакни жўнатиш ёки ортга чекиниш учун асосан  55 тоннадан ортиқ юкни кўтарадиган кўприклардан фойдаланишига мажбур.

Хусусан, оғирлиги 60 тоннадан ортиқ бўлган М1 Abrams танкига ва унинг Шимолий Атлантика алянсидаги "иттифоқчилари" - Британиянинг Challanger II, Германиянинг Leopard II ва ҳатто Франциянинг Leclercларига энг муҳим жойларда кўплаб кўприклардан фойдаланиш хавфли бўлади.

Совуқ уруш даврида Шарқий Европадаги кўприклар 45 тонна Совет танкларига бардош берадиган тарзда қурилганлиги тушунтирилмоқда. Америкалик муҳандислик кучларининг олов остида кўприклар қуриш бўйича "баъзи имкониятлари" га қарамай, бу имкониятлар Шарқий Европадаги энг йирик дарёлардан бирини ҳам енгиш учун жуда чекланган, дея хулоса қилади муаллиф.