Норасида фарзандларини калтаклаб, бу ҳолатни видеога олган ота аниқланди

Фуқаро вояга етмаган фарзандларини ташлаб Россияга кетиб қолган турмуш ўртоғини қайтариш мақсадида фарзандларини калтаклаган ва буни видеога олган. Сўнгра видеони турмуш ўртоғига юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Икки нафар ёш болага нисбатан қўпол муносабатда бўлган номаълум эркакнинг шахси аниқланди.

ИИВ хабарида қайд этилишича, 15 январь куни олинган тасвирдаги эркак Наманган вилояти Чуст шаҳрида яшовчи 29 ёшли С.П. эканлиги аниқланган.

Навоийдаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчи ва бир ёшли гўдак қурбон бўлди

Фуқаро С.П. вояга етмаган фарзандларини ташлаб Россияга кетиб қолган турмуш ўртоғини қайтариш мақсадида ўзи видеога олганлиги ва турмуш ўртоғига юборганлиги маълум қилган. Видео унинг  турмуш ўртоғи томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

У қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ушбу ҳолат жамоатчилик орасида шов-шувга ва уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги учун кечирим сўраган.

Хабарда ҳозирда Чуст тумани ИИБ томонидан ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани қўшимча қилинган.